Исроил келаси ҳафтанинг бошларига қадар ўз ҳаво ҳудудини босқичма-босқич қайта очишни кўриб чиқмоқда.
Бу ҳақда The Times of Israel нашри хабар берди.
Нашрнинг таъкидлашича, Бен Гурион аэропортининг қайта очилиши минтақавий хавфсизлик ҳолатига боғлиқ бўлади.
"Ҳеч қандай қарор қабул қилинмаган бўлса-да, Транспорт вазирлиги Исроилда ҳаво қатновини босқичма-босқич қайта тиклаш режасини кўриб чиқмоқда, токи маҳаллий авиакомпаниялар исроилликларни дам олиш кунларидан олдин уйларига қайтаришни бошласин. Ушбу режа ҳали ҳам Мудофаа вазирлиги ва авиация маъмурияти томонидан тасдиқланиши керак. Ҳозирда Исроилдаги Бен Гурион аеропорти камида жума кунигача ёпиқ", деб таъкидлайди газета.
Аввалроқ Исроил транспорт вазири Мирьям Регев мамлакат ҳаво ҳудудини босқичма-босқич қайта очишга тайёргарлик кўраётганини эълон қилган эди, бу кейинги ҳафта бошланиши мумкин. Мамлакат ҳаво ҳудуди шанба куни эрталаб бошланган АҚШ-Исроил қўшма операцияси бошланганидан бери ёпиқ.