Бугун 26 май, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Исроил бош вазири Ливан билан музокаралар бошлашини эълон қилди

Исроил бош вазири Ливан билан музокаралар бошлашини эълон қилди

Бинямин Нетаняҳунинг сўзларига кўра, музокаралар “энг қисқа вақт ичида” бошланади.

"Ливаннинг Исроил билан тўғридан-тўғри музокаралар бошлаш ҳақидаги такрорий сўровларини инобатга олиб, вазирлар маҳкамасига Байрут билан тўғридан-тўғри музокараларни имкон қадар тезроқ бошлаш вазифасини топширдим", — дейилади Исроил бош вазири баёнотида.

Унинг сўзларига кўра, музокаралар “Ҳизбуллоҳ”ни қуролсизлантириш ҳамда Исроил ва Ливан ўртасида тинчлик муносабатларини ўрнатишга қаратилади.

Ахios журналисти Барак Равиднинг исроиллик амалдорлар сўзларига таяниб хабар беришича, музокаралар бошланиши Ливанда ўт очишни тўхтатишни англатмайди.

Киритилди: 06:41 10.04.2026. Ўқилди: 1029 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!