Исроил армияси Ливан пойтахти Байрутнинг жанубий чеккасига зарба берди. ЦАХАЛ бундан мақсад “Ҳизбуллоҳ” фойдаланаётган объектни йўқ қилиш бўлганини даъво қилмоқда. Зарба берилишидан олдин бинода бўлган одамларга эвакуация қилиш буюрилган.
Зарба, беш ой олдин “Ҳизбуллоҳ” ва Исроил ўртасида тузилган ўт очишни тўхтатиш келишуви мавжуд бўлишига қарамай, амалга оширилди. Исроил армияси Байрутга охирги марта тахминан бир ой олдин зарба берган эди.
Ливан президенти идораси мазкур ҳужумни қоралади ва сулҳ имзоланишида воситачилик қилган АҚШ ва Францияни Исроилга босим ўтказиб, отишмаларни тўхтатишга ундашга чақирди.