Ҳуқуқни ҳимоя қилувчи ташкилотлар ва БМТ вакиллари Исроил армияси сафида хизмат қилган Буюк Британия фуқароси Жонатан Берманнинг эҳтимолий ҳарбий жиноятларини тергов қилишга чақирмоқда.
Declassified UK суриштирувчилари Манчестерлик, Исроил армиясининг 55-десант бригадасида хизмат қилган Берманнинг ёпиқ ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларидан баҳсли суратни аниқлаган. Унда ҳарбий ёнғин ичида қолаётган мактаб биноси фонида жилмаяётган ҳолда тасвирланган.
Нашр маълумотларига кўра, БМТнинг Яқин Шарқдаги Фаластинлик қочқинларга ёрдам бериш ва ишларни ташкил этиш агентлиги (БАПОР) бошқарувида бўлган мактаб биноси 2023 йил декабрь ойида Исроил ҳарбийлари томонидан ёқиб юборилган ва вайрон қилинган. Ҳодиса Хон-Юнис шаҳрида содир бўлган.
Hind Rajab Foundation ташкилоти Берман хизмат қилган ҳарбий бўлинмани Хон-Юнисдаги турар жойлар оммавий равишда вайрон қилингани ва кўчалардаги жанглар билан боғламоқда.
БМТнинг босиб олинган ҳудудлардаги воқеаларни тергов қилиш комиссияси аъзоси Крис Сидоти Лондон полициясини зудлик билан тергов бошлашга чақирди.
Бироқ, аввалроқ Лондон полицияси Исроил армиясида хизмат қилган яна 10 нафар британияликка нисбатан ишларни тергов қилишдан бош тортган. Бунга далилларни тўплашдаги қийинчиликлар сабаб қилиб кўрсатилган.
Маълумотларга кўра, Ғазо секторида Исроил армияси сафида икки томонлама — Британия ва Исроил фуқаролигига эга тахминан 2 минг киши хизмат қилади.