Wafa ахборот агентлиги хабар қилишича, Исроил армияси босиб олинган Ғарбий Қирғоқ шимолидаги Тулкарем ва Нур Шамс қочқинлар лагерларида рейдлар ўтказиш, биноларни бузиш ва аҳолини кўчириш амалиётларини давом эттирмоқда.
Ҳисоботга кўра, ўтган ҳафта давомида Исроил ҳарбий кучлари у ерда камида 20 та бинони бузиб ташлаган. Бундан ташқари, Исроил армияси фаластинликларнинг икки қочқинлар лагерига кириш-чиқишига ва уйларига қайтишига тўсқинлик қиладиган чекловларни янада кучайтирмоқда.
Февраль ойи охиридан бери жиноятчи Исроил армияси босиб олинган Ғарбий Қирғоқ бўйлаб, айниқса Женин, Тулкарем ва Нур Шамсда кенг кўламли ҳарбий тажовузларни амалга оширмоқда.
БМТ маълумотларига кўра, ўшандан бери ҳудуднинг шимолий қисмида 40 мингга яқин фаластинлик кўчишга мажбур бўлган ҳолда қолмоқда.