Исроил армиясининг механизациялашган патрули Сурия жанубидаги Ал-Кунайтра вилояти ҳудудига бостириб кириб, Бир-Ажам ва Брейга аҳоли пунктларида тозалаш ишларини олиб борди.
Бу ҳақда Syria TV телеканали хабар берди.
Унга кўра, операция давомида Исроилнинг учувчисиз учоқлари аҳоли пунктлари устидаги осмонда патруллик қилган. Радикал гуруҳларга алоқадорликда гумон қилинган фуқароларнинг ҳибсга олингани ҳақида хабарлар келиб тушмаган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сурия ва Исроил делегациялари Парижда маслаҳатлашувлар ўтказган ва улар давомида 1974 йилда Голан тепаликларида Исроил ва Сурия қўшинларини қуролсизлантириш бўйича келишувни қайта тиклаш шартлари муҳокама қилинган эди. 24 август куни Араб Республикаси Президенти Аҳмад ал-Шара хавфсизлик чоралари бўйича икки томонлама келишувларни ишлаб чиқиш борасида эришилган ютуқлар ҳақида маълумот берди. Унинг сўзларига кўра, Сурия расмийлари Исроилнинг Дара ва Ал-Қунайтра вилоятларига доимий босқинларини тўхтатиш устида ишламоқда.