Исроил ҳарбийлари Ливан жанубида бир қатор ҳужумларни амалга оширди.
Бу ҳақда Исроил армияси матбуот хизмати эълон қилди.
Ҳужумлар "Ҳизбуллоҳ" ташкилотига тегишли ҳарбий инфратузилмага қаратилган эди.
"Исроил сиёсий раҳбарият кўрсатмаларига мувофиқ Исроил фуқаролари ва Исроил армияси ходимларига қарши таҳдидларга қатъий жавоб беришда давом этади", деб таъкидлади ҳарбийлар.
25 апрель куни кечқурун Исроил Бош вазири Беньямин Нетаньяху Исроил армиясига Ливандаги "Ҳизбуллоҳ" нишонларига "кучли ҳужумлар" уюштиришни буюрди.