"Бугун эрталаб Ғазо секторининг айрим ҳудудларида гуманитар ёрдамни тақсимлашни таъминлаш мақсадида “гуманитар танаффус” жорий этилди", дейилади Исроил мудофаа армияси (ЦАХАЛ) баёнотида.
Мамлакат Ташқи ишлар вазирлигининг хабар беришича, бу вақтинчалик ўт очишни тўхтатиш чораси гуманитар йўлаклар ва аҳоли гавжум ҳудудларни қамраб олади.