Исроил мудофаа кучлари Ғазо секторидаги мавжудлигини кучайтирди ва ўзи назорат қилаётган ҳудудни кенгайтирди.
Бу ҳақда The Wall Street Journal манбаларга таяниб хабар берди.
Газетанинг таъкидлашича, Исроил армияси илгари анклав ҳудудининг 53 фоизини назорат қилган бўлса, ҳозир бу кўрсаткич 59 фоизга етди.
Манбаларга кўра, кенгайиш Исроил кучлари ҳудудни белгиловчи "сариқ чизиқ"ни Фаластин гуруҳи "ҲАМАС"нинг назорат зонасига чуқурроқ сурганидан кейин содир бўлган.