Бугун 25 май, 2026 йил, душанба

O'ZB

Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионати учун якуний таркиби маълум!

Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионати учун якуний таркиби маълум!

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг АҚШ, Канада ва Мексика майдонларида ўтадиган Жаҳон чемпионати учун якуний қайдномаси эълон қилинди.

Фабио Каннаваро таркибга 30 нафар футболчини жалб қилган. 26 нафар футболчи асосий қайдномада, 4 футболчи фавқулодда вазиятлар (жароҳатлар юзага келганда) учун.

Дарвозабонлар: Ўткир Юсупов (“Навбаҳор”), Ботирали Эргашев (“Нефтчи”), Абдувоҳид Неъматов (“Насаф”).

Ҳимоячилар: Авазбек Ўлмасалиев (ОКМК), Жаҳонгир Ўрозов (“Динамо”), Рустам Ашурматов (“Истиқлол”, Эрон), Умар Эшмуродов (“Насаф”), Абдуқодир Ҳусанов (“Манчестер Сити”, Англия), Абдулла Абдуллаев (“Дибба”, БАА), Фарруҳ Сайфиев (“Нефтчи”), Ҳожиакбар Алижонов (“Пахтакор”), Шерзод Насруллаев (“Пахтакор”), Беҳруз Каримов (“Сурхон”)

Ярим ҳимоячилар: Шерзод Эсанов (“Бухоро”), Одил Ҳамробеков (“Трактор”, Эрон), Акмал Мозговой (“Пахтакор”), Отабек Шукуров (“Банияс”, БАА), Жамшид Искандеров (“Нефтчи”), Жасур Жалолиддинов (“Сўғдиёна”), Азиз Ғаниев (“Ал Батаеҳ”, БАА), Умарали Раҳмоналиев (Сабаҳ, Озарбайжон)

Ҳужумчилар: Аббос Файзуллаев (“Истанбул Башакшеҳир”, Туркия), Жалолиддин Машарипов (“Истиқлол”, Эрон), Достон Ҳамдамов (“Пахтакор”), Остон Ўрунов (“Персеполис”, Эрон), Руслан Жиянов (“Навбаҳор”), Азиз Амонов (“Динамо”), Шерзод Темиров (“Эрбил”, Ироқ), Игорь Сергеев (“Персеполис”, Эрон), Элдор Шомуродов (“Истанбул Башакшеҳир”, Туркия)

"Оқ бўрилар" мундиалдаги илк ўйинини 18-июнь тонгида (07:00) Колумбияга қарши ўтказади. Кейин Португалия (23-июнь, 22:00) ва Конго ДРга (28-июнь, 04:30) қарши баҳслар режалаштирилган.

Киритилди: 23:46 24.05.2026. Ўқилди: 219 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!