Бугун 16 сентябрь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Исроил армияси Ғазо ислом университетига ҳужум қилди

Исроил армияси Ғазо ислом университетига ҳужум қилди

Исроил кучлари Ғазо шаҳридаги Ғазо ислом университети биносига ҳаво зарбасини амалга оширди.

Маълумотларга кўра, ҳужум натижасида университет биносига жиддий зарар етган. Ҳужум олдидан исроиллик ҳарбийлар бинода бўлган фаластинликларни эвакуация қилишга чақирган.

Исроилнинг “хавфсизлик кабинети” 8 август куни Ғазо шимолини босиб олиш режасини маъқуллаган эди. Шу қарордан сўнг Исроил армияси ҳудудда яшовчи фаластинликларни жанубга суриш мақсадида ҳужумларни кучайтирди.

Исроил Бош вазири Биньямин Нетаняху “бутун азони назорат остига олиш” ниятини билдирган.

Киритилди: 13:53 15.09.2025. Ўқилди: 352 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!