Бугун 16 сентябрь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Қатар ва Хитой Исроилни изоляция қилишга уринмоқда

Қатар ва Хитой Исроилни изоляция қилишга уринмоқда

Исроил бош вазири бу ҳақда АҚШ давлат котиби Марко Рубио билан учрашувда айтиб ўтди.

"Биз турли давлатлар, жумладан Қатар бошчилигида Исроилни яккалашга бўлган уринишлар мавжудлигини биламиз. Қатар ва Хитой томонидан молиялаштирилаётган ахборот блокадаси амалга оширилмоқда. Улар Ғарбда, шу жумладан АҚШда ҳам фаол ҳаракат қилмоқда", — деди сиёсатчи.

Унинг сўзларига кўра, Қатар ва Хитой сунъий интеллект соҳасига улкан маблағлар сармоя қилмоқда ва шу орқали анъанавий оммавий ахборот воситаларидан кўра каттароқ таъсир кучига эга бўлмоқда. Бироқ оддий оммавий ахборот воситалари ҳам изоляцияга қўшилмоқда.

Нетаняҳунинг таъкидлашича, бу изоляция бошқа соҳаларга ҳам тарқалиши ва Исроил иқтисодий жиҳатдан тўлиқ ўзини таъминлаш — автаркия режимини жорий этишга мажбур бўлиши мумкин.

"Шунингдек, Исроил мудофаа саноати учун ҳам таҳдидлар юзага келмоқда. Биз Европалик қурол ишлаб чиқарувчиларга боғлиқликни камайтириш учун ҳарбий саноат соҳасига сармояларни оширишда давом этамиз", — дея қўшимча қилди Нетаняҳу.

Киритилди: 23:21 15.09.2025. Ўқилди: 1442 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!