Бугун 16 сентябрь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Биз террорчиларга бошпана берган давлатлар суверенитети дахлсизлигини рад этамиз

Биз террорчиларга бошпана берган давлатлар суверенитети дахлсизлигини рад этамиз

Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу АҚШ давлат котиби Марко Рубио билан ўтказилган матбуот анжуманида Исроилнинг Қатарга уюштирган ҳаво ҳужумига шундай изоҳ берди.

"Халқаро ҳуқуққа кўра, ҳар қандай давлат ўз фуқароларини ҳимоя қилиш мақсадида чегараларидан ташқарида ҳимоя операциялари ўтказиш ҳуқуқига эга. Исроил ана шу тамойил асосида ҳаракат қилди", — деди Нетаняҳу.

Шу билан бирга, у Қатарни Исроил зарба берган биринчи давлат деб атади.

Эслатиб ўатмиз, 9 сентябрь куни ушбу мамлакат ҳудудига Исроил томонидан ҲАМАС раҳбариятига тегишли объектга қарата ракета учирилди. Ушбу ҳужум оқибатида Ғазо секторида ўт очишни тўхтатиш бўйича билвосита музокараларда иштирок этаётган Фаластин ҳаракати вакиллари ҳалок бўлди.

Киритилди: 21:35 15.09.2025. Ўқилди: 1281 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!