Исроил мудофаа кучлари Исроил ҳужумига Эроннинг эҳтимолий жавобини кутган ҳолда, огоҳлик даражасини оширди.
Бу ҳақда The Jerusalem Post газетаси хабар берди.
Унинг сўзларига кўра, ҳар куни барча армия бўлинмалари ва ЦАХАЛ Бош штабида вазиятни баҳолаш учун йиғилишлар ўтказилмоқда, Исроил ҳаво кучлари ва ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари юқори шай ҳолатда қолмоқда. "Хорижий оммавий ахборот воситаларининг хабарларига қарамай, жавобнинг аниқ вақти ҳақида ҳеч қандай тасдиқланган маълумот йўқ", - дея ўз манбаларидан иқтибос келтиради газета.
Нашр, шунингдек, хавфсизлик расмийларига таяниб, Теҳрон ўз жавоб чоралари вариантлари ва кўламини ҳамон кўриб чиқаётганини, Исроил ҳарбийлари эса Эроннинг тўғридан-тўғри Эрондан эмас, балки Сурия, Яман ёки Ироқдан жавоб қайтариши мумкинлигини инкор этмаслигини даъво қилмоқда.