Бугун 28 ноябрь, 2025 йил, жума

O'ZB

Исроил армияси Эл-Фария қочқинлар лагеридан фаластинликларни мажбуран кўчирмоқда

Исроил армияси Эл-Фария қочқинлар лагеридан фаластинликларни мажбуран кўчирмоқда

Исроил армияси учинчи кундирки, Ғарбий соҳилнинг шимолидаги Тубас шаҳрида жойлашган Эл-Фария қочқинлар лагерини кенг кўламли “ҳарабий операция” доирасида муҳосарага олмоқда.

Гувоҳларнинг айтишича, тонгда йирик ҳарбий қисмлар лагерга кириб борган, тор кўчалар ва асосий йўлаклар бўйлаб аскарлар жойлаштирилган. Ҳарбийлар оммавий тинтувлар ўтказиб, бир қатор фаластинлик оилаларни уйларидан мажбуран чиқарган.

Аҳоли маълумотларига кўра, Исроил қўшинларининг қаттиқ назорати ҳаракат эркинлигини кескин чеклаган. Қўшни Тамун шаҳридаги икки кунлик рейдлар ҳам инфратузилма ва мулкка катта зарар етказган.

Сўнгги уч кун davomида Тубас атрофида доимий рейдлар ўтказилиб, кириш йўллари ёпилган, фуқаролар ҳаракатига қаттиқ чекловлар қўйилган. Хавфсизлик кучлари тинтув ва ҳибс пайтида куч ишлатгани, бир нечта фаластинликнинг яралангани хабар қилинмоқда. Маҳаллий манбалар Исроил ҳаво кучлари самолётлари пулемётдан ўт очганини ҳам маълум қилган.

Исроил армияси Tubasda “кенг кўламли операция” бошланганини илгари расман тасдиқлаган. Ҳарбий самолётлар шаҳар устига араб тилида таҳдидли варақалар ташлаган.

Исроил қўшинлари бугунга қадар Жанин ва Тулкарм лагерларидан 42 мингдан ортиқ фаластинликни мажбуран чиқариб юборгани, ва уларнинг уйларга қайтишига тўсиқ қилаётгани маълум қилинган.

Киритилди: Бугун 14:53. Ўқилди: 151 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!