Бугун 9 май, 2025 йил, жума

O'ZB

Исроил армияси Ал-Вефа касалхонасини бомбардимон қилди

Исроил армияси Ал-Вефа касалхонасини бомбардимон қилди

Исроил армияси блокададаги Ғазо секторидаги қариялар учун реабилитация маркази сифатида фойдаланиладиган Ал-Вефа касалхонасига ҳужум қилди.

Фаластиннинг WAFA ахборот агентлиги хабарига кўра, Исроил қўшинлари эксклав жанубидаги Зеҳра ҳудудидаги Ал-Вефа касалхонасини бомбардимон қилган.

Исроил ҳужумида шифохона директори Митҳат Муҳайсин ҳалок бўлган, бир қанча шифокор ва беморлар жароҳатланган.

Ўз навбатида, воқеа гувоҳлари шифохонада 80 га яқин кексалар даволанаётганини маълум қилган.

1980-йилда Ғазо секторида ташкил этилган Ал-Вефа кексаларни парваришлаш маркази етакчи ва ягона кексаларни парваришлаш клиникаси ҳисобланади.

Киритилди: 23:12 18.11.2023. Ўқилди: 1340 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!