Исроилнинг Ғазо секторига ҳужумлари бошланганидан бери камида 640 нафар бола ҳибсга олинган, улардан баъзилари қўйиб юборилган, баъзилари эса ҳамон ҳибсда. Бу ҳақда Фаластин асирлари уюшмаси хабар берди.
Баёнотда, Исроил қамоқхоналаридаги 250 га яқин боланинг қийноққа солингани, Ғазо секторида қўлга олинган бир гуруҳ болаларнинг Исроил шимолидаги қамоқхонада сақланганлиги билдирилди.
Қайд этилишича, 16 июнь куни исроиллик кучлари Рамаллоҳда рейдлар чоғида 7 ёшли болани қўлга олган, шундан сўнг бир неча соатдан кейин бола қўйиб юборилган.