Исроил алоҳида Фаластин давлатининг вужудга келишини унинг хавфсизлигига таҳдид деб ҳисоблайди ва унинг тузилишига йўл қўймайди.
Бу ҳақда Исроил мудофаа вазири Исраэл Кац Франция президенти Эммануэль Макроннинг Фаластинни тан олиш ҳақидаги қарорига изоҳ берар экан.
"Биз хавфсизлигимизга зарар етказадиган, мавжудлигимизга таҳдид соладиган ва Исроил заминига бўлган тарихий ҳуқуқимизни поймол қиладиган Фаластин бирлигининг пайдо бўлишига йўл қўймаймиз. Бу жиддий хавфнинг олдини олиш учун барчамиз бирлашамиз", - деб ёзди у Х ижтимоий тармоғида.
Кацнинг сўзларига кўра, “Макроннинг Фаластин давлатини тан олиш нияти ҳақидаги баёноти шармандалик ва терроризмга таслим бўлиш, шунингдек, 2023 йил 7 октябрда яҳудий халқига нисбатан Холокостдан кейинги энг даҳшатли қирғинни содир этган ХАМАСдан қотиллар ва зўрловчиларни мукофотлаш ва қўллаб-қувватлашдир”. "Франция президенти ушбу оғир даврда Исроилни қўллаб-қувватлаш ўрнига уни заифлаштиришга ҳаракат қилмоқда", деб ҳисоблайди Исроил мудофаа вазири.