"Байер"нинг испаниялик ҳимоячиси Алекс Гримальдо қаерда ўйнашни хоҳлашини ҳал қилган.
Айни дамда футболчи учун "Барселона" ва "Бавария" клублари кураш олиб бормоқда. Гримальдо Каталония клубига ўтишни истарди. Қайд этилишича, ҳимоячининг позицияси рақибни кучайтиришни истамаётган "Байер"ни тўлиқ қониқтирмоқда.
Алекс Гримальдо бу мавсумда 15 та ўйин ўтказди. Уларда ҳимоячи "гол+пас" тизими бўйича "7+4" кўрсаткичини қайд этди.