Бугун 8 июнь, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Испанияда юқори даражадаги кибержиноят фош этилди — хакер, блогер ва собиқ амалдор қўлга олинди

Испанияда юқори даражадаги кибержиноят фош этилди — хакер, блогер ва собиқ амалдор қўлга олинди

Испания полицияси жиноий ташкилот, пул ювиш ва ахборот тизимларини бузиб кириш бўйича олиб борилаётган тергов доирасида бир неча шахсни ҳибсга олди, деб ёзмоқда El Independiente. Қўлга олинганлар орасида собиқ давлат котиби Франсиско Мартинес, хакер Хосе Луис Уэртас, «Valyrio» номи билан танилган блогер Алваро Мартин ҳамда исми ошкор этилмаган тўртинчи гумонланувчи бор.

Хосе Луис Уэртас 2023 йилда танилган эди. У Испания суд ҳокимияти Бош кенгаши тизимини бузиб кириб, 500 минг кишининг маълумотларини ўғирлаган ва уларни даркнетда сотиб юборган. Ўшанда полиция ўз ҳисоботида 19 ёшли ҳакерни «миллий хавфсизликка таҳдид» деб атаганди. Содир этган жинояти учун у бир неча ҳафта ҳибсда ўтирган: қўлга олинганидан кейин тергов билан ҳамкорлик қилишга рози бўлган ва қарийб 1 миллион евро сақланган криптовалюта ҳамёнига кириш имкониятини тақдим этган.

Хакер вояга етгунига қадар ҳам ноқонуний ишларни амалга оширган — у шаҳар ва давлат интернет тизимларини бузиб кирган. Бир сафар унга Франсиско Мартинес адвокатлик қилган ва навбатдаги суд жараёни вақтида Уэртас учун иккита компания очиб берган. Газета маълумотларига кўра, Мартинесга нисбатан ҳозирги тергов фақат ушбу компанияларнинг очилишига тааллуқли — ҳакер уларнинг бошқарувида иштирок этмагани айтилмоқда.

Киритилди: 07:50 29.05.2025. Ўқилди: 523 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!