Бугун 11 июль, 2025 йил, жума

O'ZB

Испанияда Хуан Карлос I га қарши даъво қўзғатилди

A A A
Испанияда Хуан Карлос I га қарши даъво қўзғатилди

Испаниянинг собиқ судьялари ва прокурорлари бешта солиқ жиноятида айбланиб, олий судга фахрий қирол Хуан Карло I га қўшма даъво қўзғатди.

Бу ҳақда RTVE телерадиокомпанияси маълум қилди.

Аризачиларнинг таъкидлашича, собиқ давлат раҳбарининг 2014-2018 йиллар оралиғидаги тўловлар бўйича солиқ билан боғлиқ вазиятни ҳал қилишга уринишлари қонун талабларига тўғри келмайди, чунки бу Хуан Карлос I тергов ҳақида хабардор қилинганидан кейин амалга оширилган. Жумладан, фахрий қирол аввалроқ 600 минг евродан ортиқ ва яна 4,4 миллион евро миқдоридаги солиқларни қайтарган.

2020 йил август ойида Хуан Карлос I ўз ўғли қирол Филипп VIни жанжал фонида мамлакатни тарк этиш қарори ҳақида маълум қилгани маълум бўлди. Ўшандан бери у БААда яшайди. 2022 йил март ойида Испания прокуратураси тергов ёпилганини эълон қилди.

Киритилди: 18:17 25.11.2024. Ўқилди: 962 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!