Бугун 19 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Испанияда ҳокимиятнинг энергия сарфини камайтириш режаси танқид қилинмоқда

Испанияда ҳокимиятнинг энергия сарфини камайтириш режаси танқид қилинмоқда

Испанияда ҳокимиятнинг энергия сарфини камайтириш режаси танқид қилинмоқда — аҳолининг фикрича, бу испанларнинг ҳаётига ва айниқса, хорижий туризмга салбий таъсир кўрсатиши мумкин.

Масалан, маъмурий биноларда, вокзалларда, барларда ҳавони 27 ℃ дан, меҳмонхоналарда 25 ℃ дан пастроқ даражагача совутиш мумкин эмас.

Дўконлар ва ресторанларда кондиционер ёки иситиш мосламаси ёқилган вақтда олд эшик ва деразаларни ёпиқ ҳолда сақлаш, соат 22.00 да дўкон ойналари ва ёритилган рекламаларни ўчириш талаб қилинади.

Шаҳарларда архитектура ёдгорликларини тунги ёритиш тақиқланади. Қоидабузарлар 60 000 дан 100 миллион еврогача жаримага тортилади.

Шу билан бирга, нархларнинг ошиши туфайли мамлакатда энергия истеъмоли аллақачон ойига ўртача 3,2% га камаймоқда. Испания Россия энергия ташувчиларга қарам эмас.

Киритилди: 16:39 17.08.2022. Ўқилди: 1599 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!