Испанияда 28 апрел куни электр энергияси таъминоти узилиши сабаб камида беш киши ҳалок бўлди, деб хабар беради El Pais нашри.
Полиция Орансе провинциясида бир оиланинг уч аъзоси — эр-хотин ва уларнинг фарзанди ўлими бўйича тергов олиб бормоқда. Уларнинг жасади 29 апрел куни эрталаб топилган. Дастлабки версияга кўра, улар носоз генератордан чиққан ис газидан вафот этган бўлиши мумкин.
Алсира шаҳрида эса 46 ёшли аёл кислород узатиш аппарати ишламай қолиши оқибатида вафот этган.
Бундан ташқари, Мадридднинг Карабанчел туманида ёнғин оқибатида ҳалок бўлган аёлнинг жасади топилган. Ёнғин шам туфайли юзага келган бўлиши мумкинлиги тахмин қилинмоқда.