Испаниянинг Каталония шаҳридаги “Эспанёл” – “Барселона” учрашуви олдидан стадион яқинида автоҳалокат содир бўлиши оқибатида камида 13 киши жабрланди.
Бу ҳақда вилоят тиббий ёрдам хизмати Х ижтимоий тармоғида маълум қилди, деб хабар беради “Репорт” .
Унинг версиясига кўра, тўққиз киши энгил жароҳатлар олган. Каталония полицияси тушунтирганидек, воқеа "Эспанёл" стадиони яқинида содир бўлган. “Вазият назорат остида ва спорт иншоотидаги одамларга ҳеч қандай хавф туғдирмайди”, — дейилади полиция хабарида.
Уларнинг қўшимча қилишича, автомашина ҳайдовчиси қўлга олинган.