Испания парламенти бош вазир лавозимига Педро Санчес номзодини тасдиқлади.
Овоз бериш 16 ноябрь куни бўлиб ўтди.
Депутатлар Конгрессининг 179 нафар аъзоси Испания Социалистик ишчилар партияси етакчиси номзодини қўллаб-қувватлади. Қолган 171 депутат бунга қарши чиқди.
Санчес 2018 йилнинг 2 июнидан буён мамлакат ҳукуматини бошқаради.
Эслатиб ўтамиз, Испания қироли Филипп VI 3 октябрь куни Педро Санчес номзодини бош вазир лавозимига таклиф қилган эди.