Бугун 22 июнь, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Испания НАТОнинг ҳарбий харажатларни ошириш талабини қўллаб-қувватламади

Испания НАТОнинг ҳарбий харажатларни ошириш талабини қўллаб-қувватламади

Испания НАТОнинг ҳарбий харажатларни ялпи ички маҳсулотнинг 5 фоизигача ошириш ҳақидаги таклифини рад этди, дея хабар беради АЗEРТАДЖ.

Испания ҳукумати НАТО Бош котиби Марк Рюттенинг яқинлашиб келаётган альянс саммитида мудофаа харажатларини ялпи ички маҳсулотнинг (ЯИМ) 5 фоизигача ошириш таклифини рад этди.

RTVE телерадиокорпорациясининг хабар беришича, бу ҳақда Испания Қироллиги бош вазири Педро Санчеснинг махсус мактубида маълум қилинган. Ҳукумат раҳбари бундай мажбуриятни асоссиз ва самарасиз деб ҳисоблади. Шунингдек, у НАТОга аъзо ҳар бир давлат ўз ҳарбий харажатларини ошириш бўйича мустақил қарор қабул қилиши мумкинлигини таъкидлади.

Шунга қарамай, Бош вазир Испаниянинг НАТОга тўлиқ содиқлигини яна бир бор тасдиқлаб, мамлакат “яқин йилларда ўз мажбуриятларини бажаришда давом этишини” ва “Европа хавфсизлик архитектурасига фаол ҳисса қўшишини” айтди.

Киритилди: 20:15 20.06.2025. Ўқилди: 579 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!