Испания Ички ишлар вазирлиги электр таъминотидаги муаммолар туфайли мамлакатнинг аксарият ҳудудларида эълон қилинган фавқулодда ҳолатни бекор қилишга қарор қилди.
“Репорт”нинг хабар беришича , бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабарида айтилади.
Унга кўра, ички ишлар вазири Фернандо Гранде-Марласка сешанба куни олтита автоном ҳамжамият – Андалусия, Валенсия, Галисия, Кастилия-Ла-Манча, Мурсия ва Риохада миллий манфаатлар учун фавқулодда ҳолат эълон қилинишини бекор қилган. Қарор ёруғликнинг ўчирилиши оқибатларини бартараф этиш фонида қабул қилинди.
"Экстремадура ва Мадридда режим ўз кучида қолади, чунки минтақа ҳукуматлари бўшаштиришни сўрамаган”, - дея қўшимча қилди вазирлик.