Бугун 16 ноябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Испания давом эттириб келаётган жаҳон рекорди тўхтади

Испания давом эттириб келаётган жаҳон рекорди тўхтади

Испания терма жамоасининг асосий ва қўшимча ўйин вақтларидаги мағлубиятсиз серияси УЕФА Миллатлар лигасида Англияга қарши баҳсда якунланди.

Луис де ла Фуэнте бошқараётган жамоа мусобақа гуруҳ босқичининг 6-турида англияликларга 2:3 ҳисобида имкониятни бой берди.

Мазкур учрашувга қадар Испания терма жамоаси кетма-кет 12 та ўйинда ғалаба қозонган эди.

Испанияликларнинг асосий ва қўшимча вақтлардаги мағлубиятсиз серияси эса 43 та учрашувга етганди.

Жамоа сўнгги бор 2024 йилнинг март ойида Колумбияга қарши ўртоқлик учрашувида 0:1 ҳисобида мағлуб бўлган.

Ўшандан кейин Испания терма жамоаси 43 та баҳсда 34 марта ғалаба қозониб, 9 марта дуранг қайд этган.

Шу давр мобайнида испанияликлар 2025 йилги Миллатлар лигаси финалида Португалияга пенальтилар сериясида имкониятни бой берган эди.

Киритилди: Бугун 03:22. Ўқилди: 3 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар