Мадриднинг “Реал” клуби Ла Лиганинг 32-турида ўз майдонида “Атлетик”ни мағлуб этди – 1:0.
80-дақиқада Винисиус Жуниорнинг голи Эндрик эпизод бошида офсайд ҳолатида қолгани учун ҳисобга олинмади. 90+3-дақиқада Федерико Вальверде жарима майдончаси ичида юқори бурчакка йўллаган зарбаси билан гол урди.
"Реал Мадрид" 69 очкога эга ва Ла Лига турнир жадвалида иккинчи ўринда бормоқда.