Исломободда бўлиб ўтадиган Вашингтон-Теҳрон музокараларида Ҳормуз бўғози ва уранни бойитиш масалалари муҳокама қилинади.
Бу ҳақда GeoTV телеканали хабар қилди.
"Ўт очишни тўхтатиш тўғрисидаги битим кучга киргандан сўнг, АҚШ президенти Дональд Трамп Эроннинг стратегик жиҳатдан муҳим бўлган Ҳормуз бўғозига нисбатан ҳаракатларидан норозилигини билдирди, у қайта очилиши керак, Теҳрон эса Ливаннинг келишувга киритилишини талаб қилиб, Исроилнинг Ливан ҳудудига ҳужумларига кескин муносабат билдирди", дейилади хабарда.
Эрон расмийлари Исроилнинг Ливанга ҳужумлари Покистондаги музокараларни "маъносиз" қилганини таъкидладилар.
Расмий маълумотларга кўра, Исломободдаги музокараларда Эронда уранни бойитиш масаласи ҳам кўтарилади.
Шуни таъкидлаш керакки, АҚШ вице-президенти Джей Ди Вэнс Покистонга ташрифидан олдин журналистларга агар Эрон АҚШни алдашга уринса, мулоқот ижобий натижа бермаслигини айтган эди.