Бугун 31 май, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Трамп ва NATO раҳбари учрашуви жанжал билан якунланди

Трамп ва NATO раҳбари учрашуви жанжал билан якунланди

Бу ҳақда Politico хабар берди.

Европалик мулозимларнинг сўзларига кўра, ёпиқ эшиклар ортидаги суҳбат тез фурсатда кескинлашган: Трамп иттифоқчиларини аёвсиз танқид қилиб, Европа давлатларининг Эронга қарши урушда АҚШ ва Исроилни қўллаб-қувватламаганидан ғазабланган.

"Ҳаммаси расво бўлди. Суҳбат ҳақоратлардан бошқа нарса эмас эди. Трамп очиқчасига ҳар қандай чорани қўллаш билан таҳдид қилди", — деди таъкидлади манбалардан бири.

Трамп иттифоқчиларга нисбатан чораларга шаъма қилган. Иштирокчилар у Европадан аниқ қадамлар, жумладан, Ҳўрмуз бўғози бўйича кўмак кутмоқда, деган хулосага келишган. Оқ уй эса буни рад этиб, президент NATO'дан ҳеч нарса сўрамаганини билдирди.

Аввалроқ оммавий ахборот воситалари АҚШ Эрон билан урушни танқид қилган давлатлардан ўз қўшинларини олиб чиқиб кетиши мумкинлиги ҳақида ёзган эди.

Киритилди: 17:10 10.04.2026. Ўқилди: 2402 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!