Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов март ойида «Манчестер Сити»да ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди ва мукофот топширилгандан сўнг клуб матбуот хизматига қисқа интервью берди.
Ўзбекистонлик ҳимоячи мухлислар овоз беришида ишончли тарзда ғалаба қозониб, жамоадошлари Родри ва Жереми Докудан ўзиб кетди.
Март ойида Ҳусанов ёрқин ўйини билан ажралиб турди ва майдондаги фаоллиги ҳамда фидойилиги орқали мухлислар севимлисига айланди.
Бу унинг 2026 йилдаги иккинчи мукофоти бўлди — аввал у январь ойида ҳам энг яхши футболчи деб топилган эди.
— Абдуқодир, табриклаймиз, сен март ойи учун «Этихад»да ойнинг энг яхши футболчиси деб топилдинг. Ҳис-туйғуларинг қандай?
— Ҳа, ҳаммаси яхши, раҳмат.
— Биринчи савол: жамоадаги энг яқин дўстинг ким?
— Ҳамма.
— Манчестер об-ҳавоси ҳақида нима дейсан?
— Ёмон эмас.
— Ҳаётда сенга ким илҳом беради?
— Оилам.
— «Манчестер Сити» билан илк совринни қўлга киритганингда қандай ҳиссиётлар бўлди?
— Жуда ажойиб, жуда бахтлиман.
— Ким тезроқ: Ҳусанов ёки Доку?
— Билмайман. Ўйлайманки, Доку.
— Футболдан ташқари нима билан шуғулланасан?
— FIFA ўйнайман.
— Бу мавсумда сен учун энг муҳим лаҳза қайси бўлди?
— Англия лига кубогидаги ғалаба.