Покистон воситачилигида Исломободда Эрон ва АҚШ ўртасида ўтказилган музокараларнинг биринчи куни якунланди.
Бу ҳақда Ислом Республикаси ҳукумати матбуот хизмати ижтимоий тармоқ саҳифасида эълон қилди.
Хабарга кўра, музокаралар 14 соат давом этган.
"Покистон воситачилигида Эрон ва АҚШ делегациялари ўртасидаги музокаралар 14 соатдан сўнг якунланди. Ҳозирда икки томоннинг техник гуруҳлари эксперт матнлари билан алмашмоқда. Мавжуд келишмовчиликларга қарамай, музокара жараёни давом этади", дейилади хабарда.
Tasnim ахборот агентлиги шунингдек, томонлар якшанба куни Покистоннинг музокараларни давом эттириш ташаббусини маъқуллаганликларини хабар қилди.