Бугун 5 декабрь, 2025 йил, жума

O'ZB

Исломбек Исмоилов: «Энг муҳими ғалаба қозониш эди, футболчилар буни уддалашди»

Исломбек Исмоилов: «Энг муҳими ғалаба қозониш эди, футболчилар буни уддалашди»

Ўзбекистон U-17 терма жамоаси бош мураббийи Исломбек Исмоилов бугунги баҳс хусусида фикр билдирди.

"Оғир кечган ўйинда ғалаба қозондик. Бундай турнирларда рақибдан аввал ҳаяжонни енгиш талаб этилади. Бунинг устида жуда кўп ишлар олиб бордик. Лекин, шунга қарамай, ўйин давомида ёш футболчиларда ҳаяжон сезилиб турди.

Ҳисобдан келиб чиқиб ўйинни назорат қилдик. 2:0 ҳисобида олдинда бораётганимизда керакли пайтда ҳимояланишни ҳам билдик. Бу олдиндан ўйланган режа эди. Футболчилар мураббийлар штаби томонидан белгиланган кўрсатмаларни тўлиқ бажаришди. Бунинг учун уларга ўз миннатдорчилигимни билдираман.

Рақиб жисмоний жиҳатдан ўта кучли жамоа. Шундан келиб чиқиб биз тактик ва ўйинни тезлаштириш чораларини режа қилган эдик. Биринчи таймда бу режалар амалга ошди.

Бу футбол. Унда эсмоциялар бўлади. Шу пайтгача ЖЧда ўтказилган деярли барча футболчилар эмоцияларга бой ўтяпти ва унда баъзи футболчилар қизил карточка ҳам оляпти. Ўйиндан олдин биз бу нарсаларни тушунтирамиз, шогирдларни огоҳлантирамиз. Футболчиларнинг руҳий ҳолати бўйича ишлаймиз.

Энг муҳими ғалаба қозониш эди. Бугун футболчилар буни уддалашди", — деди Исмоилов.

Киритилди: 22:43 05.11.2025. Ўқилди: 682 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!