Бугун 29 март, 2024 йил, жума

O'ZB

Ислом Каримов пайғамбарни туш кўрганмиди?

Ислом Каримов пайғамбарни туш кўрганмиди?
Яқинда Биринчи Президенти­миз мангу қўним топган Ҳазрат Хизр масжидини зиёрат қилдик. Сукунатга чўмган мақбара қошида кўнглимдан турфа ўйлар ўтди.

Ислом Каримов ҳақиқатан буюк Йўлбошчи эди. Мустақилликнинг дастлабки йилларидан бугунги кунгача ўтган кечмишга гувоҳ авлод буни яхши англайди. Президент билан бевосита суҳбатлашиш имконига эга бўлганлар у кишини қатъиятли, доно инсон сифа­тида хотирлашади. Мақбарадаги муҳит ҳам бу ерда қўним топган инсоннинг шахсидан дарак бериб тургандек.

Ҳазрат Хизр мажмуасининг ходим­лари билан суҳбатлашдим. Улардан бири қизиқ воқеани сўзлаб берди.

2005 йили Ислом Каримов Хизр алайҳиссаломни туш кўрган экан. Пайғамбар унга “Уйим қулаб тушиши мумкин, устунлари эскириб қолибди”, дейди. Президент ўйга толади. Бирдан хотирасига болалиги ўтган Афросиёб тепаликлари келади.

Олти-етти ёшларида тепалик бағридаги эски бинони кўрсатиб, бу қандай жой, деб сўраганида, катталар(эҳтимол, оналари бўлса керак) “Хизр пайғамбарнинг уйлари”, деб жавоб қилган экан.

– Президент ўша куниёқ масжиди­мизга келди, – деди мажмуа ходими. – Устунлар жуда эскириб, яроқсиз бўлиб қолганди. У кишининг топшириқлари билан бино қисқа фурсатда таъмир­ланди.

Буюк инсонлар ўз тақдирини ав­валдан сезади, деганлари рост. Орадан ўн йил ўтиб, миллат отаси ана шу мас­жид ҳовлисига дафн этилди.

Мақбарадан чиқарканмиз, зиёратга келаётган одамлар оқими эътиборим­ни тортди. Уларнинг орасида турфа миллат, дин вакилларини учратиш мумкин эди...

Киритилди: 12:36 13.02.2020. Ўқилди: 13208 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!