Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси (ИИҚК) сўнгги 24 соат ичида Ҳормуз бўғозидан 25 та кеманинг ўтишига рухсат берди.
Бу ҳақда Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси матбуот хизмати эълон қилди.
Маълумотларга кўра, ҳисобот даврида Ҳормуздан 25 та танкер, контейнер кемаси ва бошқа тижорат кемалари ўтган. Ўтиш "рухсатномалар олингандан сўнг" ва "ИИҚК денгиз флоти билан мувофиқлаштирилган ҳолда" амалга оширилди.
"Ҳар қандай қоидабузарликлар қатъий равишда бостирилади", деб қўшимча қилди ҳарбийлар.
28 февраль куни АҚШ ва Исроил Эронга қарши ҳарбий операцияни бошладилар ва бир нечта шаҳарларга ҳаво ҳужумларини уюштирдилар. Бунга жавобан Эрон Исроил ҳудудига ракета ҳужумларини уюштирди ва Форс кўрфазидаги АҚШ ҳарбий базаларига ҳужум қилди.
2026 йил 8 апрель кечаси Эрон, АҚШ ва уларнинг иттифоқчилари икки ҳафталик сулҳга келишиб олдилар. Кейинчалик Президент Дональд Трамп сулҳни номаълум муддатга узайтирди. 11-12 апрел кунлари Покистон воситачилигида Исломободда Эрон ва АҚШ ўртасида музокаралар бўлиб ўтди. Музокаралар натижасиз якунланди.
Теҳронга босим ўтказиш мақсадида Қўшма Штатлар Эрон портларини ва Ҳормуз бўғози орқали ўтишни блокировка қилганини эълон қилди. Эрон эса, ўз навбатида, Форс кўрфазига йўл олган кемалар учун Ҳормуз бўғозини ёпилишини эълон қилди. Минтақадаги вазият глобал энергетика инқирозига олиб келди.