Бу ҳақда Мужтабо Хоминаийнинг ёзма баёнотига таяниб Al Jazeera хабар берди.
Хоминаийнинг сўзларига кўра, Форс кўрфази давлатлари энди АҚШ ҳарбий базалари учун қалқон бўлолмайди. Мазкур баёнот Теҳрон ва Вашингтон уч ойлик урушни тугатиш устида ишлаётган пайтда берилди.
"Вақт ортга қайтмайди, минтақадаги давлатлар энди АҚШ базалари учун қалқон вазифасини ўтамайди. Вашингтон энди минтақада ёвузлик қилиш ёки ҳарбий базалар ташкил этиш учун хавфсиз бошпанага эга бўлмайди", — дейилган Эрон олий раҳнамоси баёнотида.