Бугун 26 май, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Россиянинг Ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими ракеталарида жиддий танқислик юзага келди – УҚК

Россиянинг Ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими ракеталарида жиддий танқислик юзага келди – УҚК

Россия Киевга "кетма-кет" ва "тизимли" зарбалар беришни бошлаш билан таҳдид қилаётган бир пайтда, Украина Қуролли кучлари Ҳаво ҳужумидан мудофаа ракеталари танқислигини маълум қилмоқда.

Бу ҳақда Radio NV эфирида УҚКнинг Ҳарбий-ҳаво кучлари Коммуникациялар бошқармаси бошлиғи Юрий Игнат маълум қилди.

Игнатнинг маълум қилишича, Украинага, жумладан, "Patriot" тизимлари учун PAC-2 ва PAC-3 ракеталари, "NASAMS" учун AIM-120 AMRAAM ракеталари, шунингдек, Ғарбнинг бошқа ҲҲМ комплекслари учун ўқ-дорилар етишмаяпти. У Россиянинг сўнгги оммавий ҳужумларидан кейин Украина захираларни "мунтазам равишда тўлдириб бориши" зарурлигини айтди.

"Биз жиддий тақчилликка дуч келмоқдамиз. Уни доимий равишда тўлдириб бориш керак. Ушбу тизимларга эга бўлган давлатлар Украинага ёрдам бермоқда. Аммо бу ёрдам камлик қиляпти", — дейди Игнат.

Шунингдек, Игнат Россия Украина Ғарб ҳамкорларидан қанча ракета олаётганини "жуда яхши билишини", шу сабабли Киев Ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими ўқ-дорилари етишмаслиги ҳақида очиқ гапиришга мажбур бўлаётганини таъкидлади.

Унинг сўзларига кўра, мамлакат ҳарбийлари йирик зарбалардан сўнг ўз мудофаа салоҳиятини тиклаш учун ҳамкорлардан ёрдам сўрамоқда.

Киритилди: Бугун 15:01. Ўқилди: 450 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!