Россия Давлат Думаси спикери Вячеслав Володиннинг маълум қилишича, Россия фуқаролигини олиш учун тўлов 12 баравар - 4 200 рублдан 50 минг рублгача ошади. Вақтинча яшаш учун рухсатнома 8 баравар - 1920 рублдан 15 минг рублгача, яшаш гувоҳномаси эса 5 баравар - 6 мингдан 30 минг рублгача қимматлайди. Хорижий ишчиларни жалб қилишга рухсатнома бериш учун божни ҳар бир мутахассис учун 15 минг рублгача ошириш таклиф қилинмоқда.
Бунинг федерал ғазнага умумий таъсири йилига 15 миллиард рублга баҳоланмоқда. Володиннинг сўзларига кўра, қонун лойиҳалари миграция соҳасида тартиб ўрнатишга ёрдам беради.
Бундан ташқари, Давлат Думаси спикери чет элликлар учун Россияда бўлиш шартлари — рус тилни билиш, қонунчиликка риоя қилиш ва анъаналар, тарих ва маданиятни ҳурмат қилиш бажарилиши шартлигини таъкидлади.