Бу ҳақда DW хабар берди.
Европа Иттифоқининг Украинадаги элчиси Россия ТИВнинг Киевга режалаштирилаётган зарбалар сабабли хорижий элчихоналарни эвакуация қилиш чақириғига кескин муносабат билдирди.
"Йиллар давомида турар-жой бинолари, музейлар, туғуруқхоналар, мактаблар ва электр станцияларини ўққа тутган режим, кутилмаганда халқаро гуманитар ҳуқуқ ва Женева конвенциялари тилида гапира бошлади", — дейди Катарина Матернова.
Россия Ташқи ишлар вазирлигининг хорижий фуқароларни, жумладан дипломатик ваколатхоналар ва халқаро ташкилотлар ходимларини Украина пойтахтини тарк этишга чақирган баёнотини Матернова "иккиюзламачилик" деб атади.
"Европа Иттифоқи ҳеч қаерга кетмайди. Биз Киевда қоламиз. Биз Украина билан қоламиз. Дипломатлар ва халқаро ташкилотларга таҳдид қилиш куч белгиси эмас. Улар ноиложликни ифодалайди", — дея қайд этди дипломат.