Бугун 16 ноябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Ислом давлатлари Ғазодаги шифохонага Исроил томонидан берилган зарбани қоралади

Ислом давлатлари Ғазодаги шифохонага Исроил томонидан берилган зарбани қоралади

Саудия Арабистони, БАА, Қатар, Миср, Туркия ва Покистон каби 18 та ислом давлати ташқи ишлар вазирлари Исроил ҳарбий-ҳаво кучларининг Хон-Юнис шаҳридаги «Носир» тиббиёт мажмуасига берган ҳаво зарбасини қоралади.

Бу ҳақда давлатлар ташқи ишлар вазирларининг қўшма баёнотида маълум қилинган.

Al Jazeera маълумотларига кўра, зарба оқибатида камида олти нафар фаластинлик, жумладан, жарроҳ ва бир нафар бола ҳалок бўлган.

Қўшма баёнотда вазирлар мазкур ҳаракатни халқаро гуманитар ҳуқуқнинг бузилиши деб аташган. Шунингдек, Исроилнинг Фаластин қочқинлари лагерларига давом этаётган ҳужумларини ҳам қоралаб, бундай зарбалар Ғазо секторидаги ўт очишни тўхтатиш режимига путур етказаётганини таъкидлашган.

Вазирлар Исроилни ўт очишни тўхтатиш режимига риоя қилишга, гуманитар ёрдамнинг тўсиқларсиз етказиб берилишини таъминлашга ҳамда сулҳ келишуви доирасидаги мажбуриятларини бажаришга чақирган. Шунингдек, Вашингтон ва Тинчлик кенгашини ушбу масалани ҳал этишда ёрдам беришга даъват этган.

Аввалроқ Европа Иттифоқи Исроилдан вайронкор сув тошқинлари ва ҳарбий зарбалардан жабрланган аҳолига ёрдам кўрсатиш учун Ғазога гуманитар ташкилотларнинг зудлик билан киришига рухсат беришни, шунингдек, Фаластин анклавига олиб борувчи барча чегара ўтиш пунктларини қайта очишни талаб қилган эди.

Киритилди: 10:50 15.11.2026. Ўқилди: 369 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар