Бугун 3 июнь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Ишончли шериклик асосида янги лойиҳаларга йўл очилди

Ишончли шериклик асосида янги лойиҳаларга йўл очилди

Саида Мирзиёеванинг Москвага ташрифи доирасида Россия Президенти Администрацияси раҳбарлари билан бир қатор учрашувлар ўтказилди.

Суҳбатлар чоғида ахборот сиёсати, маданий-гуманитар алоқалар, ёшлар ва кадрлар сиёсати каби йўналишлар бўйича фикр алмашилди. Таълим, маданият ва тарихий меросни сақлаш соҳаларидаги қўшма лойиҳалар юзасидан ўзаро ҳамкорликни янада чуқурлаштиришга тайёрлик билдирилди.

Медиамаконда масъулиятли ёндашув, рақамли хавфсизликни таъминлаш, фейк хабарларга қарши курашиш ҳамда тажриба алмашиш масалалари алоҳида муҳокама қилинди.

Шунингдек, Россия олийгоҳлари филиалларининг Ўзбекистонда самарали фаолият юритиб келаётгани ва россиялик таълим муассасаларида таҳсил олаётган ўзбекистонлик талабалар сони ортиб бораётгани ижобий тенденция сифатида қайд этилди.

Бу учрашувлар икки давлат ўртасидаги муносабатлар амалиётда қандай самара бераётганини яққол кўрсатиб берди. Мутахассислар буни Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги фаол ва барқарор иттифоқчилик сари яна бир муҳим сигнал сифатида баҳоламоқда.

Киритилди: 15:36 29.05.2025. Ўқилди: 503 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!