Бугун 13 январь, 2025 йил, душанба

O'ZB

Ишга киритиб қўймоқчи бўлган ҳисобчи, газчи ва қўриқчи қўлга олинди

Ишга киритиб қўймоқчи бўлган ҳисобчи, газчи ва қўриқчи қўлга олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Деҳқонобод тумани бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда “Д.К.” АЖ қўриқчиси М.А. фуқаролар С.У. ва Ё.И.нинг ишончига кириб, уларни ушбу корхонага ишга киритиб қўйиши эвазига 2 500 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шу каби, Департаментнинг Бухоро шаҳри бўлими ва вилоят ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда Шофиркон туман Тиббиёт бирлашмаси бўлим ҳисобчиси Ю.Ҳ. фуқаро С.З.нинг ишончига кириб, уни ушбу тиббиёт бирлашмасига ишга киритиб қўйиши эвазига 700 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Департаментнинг Фарғона вилояти бошқармаси томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда эса "Тошлоқтумангаз" газчиси М.М. ва бошқалар ўзаро тил бириктириб фуқаро А.С.ни ушбу газ таъминоти корхонасига ишга киритиб қўйиши эвазига муқаддам 1,7 млн сўм ва 500 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганликлари аниқланиб, ушбу пуллар ҳисобидан 640 АҚШ долларининг қайтарилиши процессуал тартибда расмийлаштирилган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 25, 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракалари ўтказилмоқда.

Киритилди: Бугун 13:44. Ўқилди: 282 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!