Ироқ ва Уммон ташқи ишлар вазирлари Фуад Ҳусайн ва Бадр ал-Бусайдий АҚШнинг Эронга қарши санкцияларини кучайтириш Ислом Республикаси билан савдо, иқтисодий ва молиявий ҳамкорликни камайтириши ва минтақадаги вазиятга салбий таъсир кўрсатиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирдилар.
Бу ҳақда Ироқ Ташқи ишлар вазирлиги икки вазир ўртасидаги телефон суҳбатидан сўнг баёнот берди.
"Ҳусайн ва ал-Бусайдий АҚШ ва Эрон ўртасидаги ҳал қилинмаган масалаларни, шунингдек, Эрон билан иқтисодий ва молиявий битимларни чеклайдиган АҚШ санкцияларининг жорий этилишини ва уларнинг минтақавий вазиятга салбий таъсирини муҳокама қилишди", дейилади баёнотда.
Ироқ ва Уммон ташқи ишлар вазирлари пайдо бўлаётган муаммоларга ечим топиш ва уларнинг оқибатларини юмшатиш учун манфаатдор давлатлар ўртасида фавқулодда учрашувлар ўтказиш муҳимлигини таъкидладилар.
Вазирлар шунингдек, Бағдод ва Маскат ўртасида ҳамкорлик ва мувофиқлаштиришни давом эттиришга, бу соҳада қўшма ташаббусларни амалга оширишга ва бошқа давлатларни уларнинг муҳокамалари ва иштирокига жалб қилишга чақирдилар.