Бугун 4 август, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Ироқ терма жамоаси аъзоси "Пахтакор" футболчисига айланди

Ироқ терма жамоаси аъзоси "Пахтакор" футболчисига айланди

"Пахтакор" клуби Ироқ терма жамоасининг 30 ёшли ҳужумчиси Айман Ҳуссайн билан шартнома имзолади.

Ироқлик футболчи ва "шерлар" ўртасида мавсум охиригача мўлжалланган шартномага имзо чекилди. Айман яқинда бўлиб ўтган Жаҳон Кубогида Ироқ терма жамоасининг ягона голига муаллифлик қилди.

Фаолиятида давомида у Ироқнинг "Духок", "Нафт", "Шорта", "Ал Қува Жавия", "Карма", Туниснинг "Сфаксиен", Қатарнинг "Умм Салал", "Маркия", "Ал Хор", "Ал Вакра", БААнинг "Ал Жазира" ва Марокашнинг "Ража Атлетик" клублари сафида ўйнаган. Клублари сафида чемпионат ўйинларида 120 гол урган. Ироқ терма жамоаси таркибида 34 тўп киритган. У Олимпия ўйинлари ва Жаҳон Кубоги финал босқичида гол уришга эришган.

Киритилди: Бугун 07:30. Ўқилди: 411 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!