Бугун 3 февраль, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Ироқ Сурия лагерларидан кўчирилган ИШИШ гумонланувчилари бўйича текширувларни бошлади

Ироқ Сурия лагерларидан кўчирилган ИШИШ гумонланувчилари бўйича текширувларни бошлади

Ироқ ҳукумати Суриядаги ҳибс лагерларидан олиб келинган ИШИШ (ДАИШ) гуруҳига алоқадор, деб гумонланаётган 1 300 нафардан ортиқ шахс бўйича тергов ишларини бошлади.

Маълум қилинишича, Сурия армияси мамлакатнинг шимоли-шарқида, аввал курдлар бошчилигидаги Сурия Демократик кучлари назоратида бўлган ҳудудларни эгаллаб олгач, тахминан 7 минг нафар гумонланувчи Суриядан Ироққа кўчирилган.

Ироқ томони ушбу шахсларнинг фаолияти ва жиноий алоқаларини аниқлаш бўйича суриштирув олиб бормоқда.

Киритилди: 21:56 02.02.2026. Ўқилди: 155 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!