Бугун 22 октябрь, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Ироқ Эрон билан чегарасининг катта қисмини ёпди

Ироқ Эрон билан чегарасининг катта қисмини ёпди

Ироқ ҳукумати сентябрь ойида Саудия Арабистонига уюштирилган ҳужумларга Эрон томонининг алоқадорлиги бўйича Бағдодда далиллар пайдо бўлгани сабабли Эрон билан чегарадаги назорат-ўтказиш пунктларининг (НАЎП) катта қисмини ёпди.

Бу ҳақда Shafaq News портали манбага таяниб ёзмоқда.

Нашр суҳбатдошининг маълумотларига кўра, Эрон билан чегарадаги НАЎПларни ёпиш ҳақидаги фармонни шахсан мамлакат бош вазири Али аз-Зейди берган.

Ироқ расмийлари Теҳрон нафақат Саудиянинг "Шарқ — Ғарб" нефть қувурига берилган зарбага алоқадор, балки чегараолди ҳудудларига дронларни йиғиш учун бутловчи қисмларни импорт қилган, деб ҳисобламоқда. Ушбу дронлардан кейинчалик Саудия Арабистонига ҳужум қилишда фойдаланилган.

Эслатиб ўтамиз, "Шарқ — Ғарб" транс-саудия нефть қувурининг Ар-Риёд ва Мадина ҳудудларидаги фаолияти жорий йилнинг 10 сентябрь куни эрталаб содир бўлган бир нечта ҳужумлардан сўнг эҳтиёт чораси сифатида тўхтатилган эди. Кейинчалик ҳужумлар Ироқ ҳудудидан туриб амалга оширилгани аниқланган. Ўшанда Аз-Зейди ҳужум ҳолатларини зудлик билан текшириш, ташкилотчиларни аниқлаш ва барча алоқадорларни жавобгарликка тортиш бўйича топшириқ берган эди.

Киритилди: 09:30 21.10.2026. Ўқилди: 576 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!