Бош прокурорнинг тегишли буйруғи билан ўз аризасига кўра куйидагилар лавозимларидан озод этилди:
Адлия катта маслаҳатчиси Иноят Раҳматуллаевич Шукуров ўз хоҳишига кўра берган аризасига асосан эгаллаб турган Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимидан озод қилинди ва Департамент органларидан бўшатилди.
Адлия катта маслаҳатчиси Муҳаммаджон Набижонович Рузматов ўз хоҳишига кўра берган аризасига асосан эгаллаб турган Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Тошкент шаҳар бошқармаси бошлиғи лавозимидан озод қилинди ва Департамент органларидан бўшатилди.