Бугун 29 апрель, 2024 йил, душанба

O'ZB

Иқтисодчи келажакда валюта урушларини башорат қилди

Иқтисодчи келажакда валюта урушларини башорат қилди

Бу ҳақда Давлат менежмент университети статистика бўлими бошлиғи Николай Кузнецов сўзлаб берди.

Биринчи навбатда Байдендан кейинги президент долларни заифлаштириш учун Трампга эргашиши мумкин. АҚШ валютасига қарам бўлган Лотин Америкаси ҳам худди шундай қилишга мажбур, кейинчалик долларга чамбарчас боғлиқ бўлган Гонконг доллари ва араб дирҳами ҳам пастга тушади.

Хитой АҚШ божларига қарши курашиш учун 3 йил аввал юанни девалвация қилди ва яна худди шундай қилиши мумкин.

Рублнинг ҳозирги курси иқтисод учун ноқулайлиги ва уни пасайтириш кераклигини айтишмоқда. Агар бу амалга оширилса, янги бюджет қоидаси орқали, бошқа минтақа ўйинчилари рублга эргашади. Европа Иттифоқи инфляцияга қарши тескари жараён – еврони долларга нисбатан мустаҳкамлаш орқали курашишга мажбур бўлади.

“Валюта уруши иқтисодиётни издан чиқаради, банк сектори барқарорлигини бузади, аҳолининг қашшоқлашишига олиб келади", - деб хулоса қилди иқтисодчи.

Киритилди: 16:21 06.08.2022. Ўқилди: 1953 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!