Халқаро қишлоқ хўжалиги университети томонидан ўтказилган биринчи имтиҳон натижаларига кўра 102 нафар ёш ва иқтидорли абитуриент давлат гранти асосида ўқиш ҳуқуқини қўлга киритишга муваффақ бўлди. Ушбу грантлар Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан ажратилган бўлиб, соҳага билимли, ташаббускор ва илғор фикрлайдиган мутахассисларни жалб этиш мақсадини кўзлайди.
Юксак мақсад – замонавий мутахассислар тайёрлаш
Халқаро қишлоқ хўжалиги университети қишлоқ хўжалиги соҳасида халқаро андозаларга жавоб берадиган, илмий-назарий ва амалий билимларни уйғунлаштирган таълим дастурлари орқали талабаларни тайёрлашни мақсад қилган. Бу ерда талабалар нафақат анъанавий фанлардан сабоқ оладилар, балки замонавий агротехнологиялар, рақамли бошқарув тизимлари, ресурс тежамкор инновацияларни ҳам чуқур ўзлаштирадилар.
Ушбу грант ютиб олган битирувчилар республиканинг турли ҳудудлардан ташриф буюришди. Бугун сертификатлар ўз эгаларига тантанали равишда топширилди.
Айни пайтда университет томонидан 2025-2026 ўқув йили учун саралаш жараёнлари давом этмоқда ва бу яна кўплаб ёшлар учун имконият эшикларини очиб беради.
Ҳужжатларингизни https://admission.iau.uz/auth/check-user платформаси орқали онлайн топширинг ва ўз Грант ўрнингизни банд қилишга шошилинг.